Қайднома

Қидирув

«Валенсия» Парехони сотишда қийинчиликка учрамоқда

«Валенсия» Парехони сотишда қийинчиликка учрамоқда

  01.08.2020 18:48
  0
  247
«Валенсия» Парехони сотишда қийинчиликка учрамоқда

«Валенсия» ҳозирча жамоа сардори Дани Парехони сота олмайди, дея хабар берди Marca. Хавбек «кўршапалаклар» трансферга қўйган футболчилар рўйхатидан жой олган. Аммо уни қўйиб юбориш осонликча амалга ошмайди.

Биринчидан, «Валенсия»га Парехо бўйича жиддий таклифлар тушмаган. Иккинчидан, футболчи янги клубидан камида 3 йиллик шартнома тузишни талаб қилади. Мазкур ҳолатда у маошининг пасайишига кўнмайди. «Валенсия»да у йилига 3 млн. евродан кўпроқ олади. Испаниялик ярим ҳимоячи бошқа қўшимча талаблари ҳам бажарилсагина клубини алмаштиришини билдирган.

Парехонинг маоши миқдорини инобатга олсак, «Валенсия» унинг трансферини максимум 20 млн. еврога баҳолаши мумкин. Ваҳоланки, «кўршапалаклар» футболчининг катта тажрибаси борлигидан фойдаланиб, кўпроқ фойда кўрмоқчи эдилар. Аммо ҳозирча юқорида қайд этилган 20 миллионни санайдиган харидор ҳам топилганича йўқ.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz