Қайднома

Қидирув

Чиро Иммобиле — «Олтин бутса»-2020 ғолиби

Чиро Иммобиле — «Олтин бутса»-2020 ғолиби

  01.08.2020 21:10
  0
  374
Чиро Иммобиле — «Олтин бутса»-2020 ғолиби

«Лацио» форварди Чиро Иммобиле 2020 йилги «Олтин бутса»ни қўлга киритди.

Унинг тўпурарлар пойгасидаги ягона рақиби «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эди. Аммо португалиялик футболчи «А» Серия сўнгги тур баҳсида «завяка»га киритилмади. Бу эса, Иммобиленинг «Олтин бутса»ни муддатидан олдин қўлга киритганини англатади.

Чиронинг ҳисобида Италия чемпионати доирасида урилган 35 та гол бор. Роналду киритган тўплар сони эса 4 тага кам. «Лацио» форварди шунингдек, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини ҳам ортда қолдирди. Польшалик футболчи 34 та гол урганди.

Шу тариқа Иммобиле «Олтин бутса»ни қўлга киритган учинчи италиялик бўлди. Ундан аввал фақат Франческо Тотти ва Лука Тони ушбу совринга сазовор бўлишганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz