Қайднома

Қидирув

Роналдиньо августда озод этилиши мумкин

Роналдиньо августда озод этилиши мумкин

  01.08.2020 23:28
  0
  248
Роналдиньо августда озод этилиши мумкин

ESPN тарқатган хабарда айтилишича, «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси, 4 ойдан буён Парагвайдаги меҳмонхонада уй қамоғи жазосини ўтаётган Роналдиньо озодликка чиқиш имкониятига эга.

Айни пайт тергов-суриштирувлар 90 фоизга якунланган. Прокуратура пулларни ноқонуний ўзлаштириш ва ака-укаларнинг уюшган жиноятчиликка алоқадорлиги бўйича айблов киритолмади. Шу тариқа, мамлакатга қалбаки ҳужжатлар билан кириш бўйича пункт қолди, холос. Ака-укаларга келишув таклиф этилади – айбларига иқрор бўлиб, жарима тўлашса, иш ёпилади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Роналдиньо ва унинг акаси чегарани кесиб ўтиш чоғида сохта паспортлардан фойдаланганликда айбланиб, қамоққа олингандилар.

Аввалроқ, Роналдиньо футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкинлиги айтилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz