Қайднома

Қидирув

Стадион – пикник жойи

Стадион – пикник жойи

  02.08.2020 09:43
  0
  316
Стадион – пикник жойи

Нидерландия клуби фанатлар учун стадионнинг ўзида алоҳида пикник уюштирди. Аниқроғи, «Виллем II» раҳбарияти стадионда 400 нафар мухлисга дастурхон ёзди. Акцияни ташкиллашда ҳомийлар ёрдам беришди. Майдон олдиндан алоҳида чизиқлар билан қисмларга ажратилди - мухлисларни бир жойда тўпланишлари олдини олиш ва коронавирусдан ҳимоялаш мақсадида.

Тим Вайдеманс - байрамнинг бош ташаббускори. У тиғиз пайт нега пикник ўтказишга қарор қилинганига тўхталар экан, барчасини оддий изоҳлади: «Одатда мухлисларнинг майдонга тушишларига рухсат берилмайди, негаки, уни ҳамиша сифатли ушлаб туриш керак. Бироқ коронавирус ўйинларни тўхтатиб қолди, майдонни парваришлаш учун етарлича вақтга эга бўлдик. Хуллас, охирги воқеалар таъсирида қўққисдан фанатларни майдонга таклиф этиш ғояси туғилди».

Дарвоқе, «Виллем II» июнь ойида ҳам битта акция ўтказган ва якунда 580та оила оталар куни шарофати билан совға олганди. Жумладан, жамоанинг уй учрашувларидан бирига чипта ҳам тортиқ этилди (танлов совға соҳиби ихтиёрида). Албатта, бунинг учун Нидерландияда футбол тикланиши ва фанатларни стадионларга киришларига рухсат берилиши керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz