Қайднома

Қидирув

Иммобиле А Сериядаги голлар сони бўйича Игуаиннинг рекордини такрорлади

Иммобиле А Сериядаги голлар сони бўйича Игуаиннинг рекордини такрорлади

  02.08.2020 06:55
  0
  107
Иммобиле А Сериядаги голлар сони бўйича Игуаиннинг рекордини такрорлади

"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле Италия А Сериясининг 38-турида "Наполи" га қарши ўйинда (1: 3) ўз ҳисобига навбатдаги голини ёздириб қўйди.

Шу тариқа италиялик форвард мавсумдаги 36-голини урди ва битта мавсумдаги голлар сони бўйича чемпионат рекордини такрорлади.  Мазкур рекорд эса 2015/2016 йилги мавсумда  "Наполи" ҳужумчиси Гонсало Игуаин томонидан ўрнатилган эди.

 Иммобиле шунингдек, жорий йилги "Олтин бутса" совринини қўлга киритиб, 2019/2020 йилги мавсумда европа лигаларининг энг яхши тўпурари бўлди. Иккинчи ўринда "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски бор, у жорий мавсумда 34 та гол уришга эришди.  "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 31 та голга муаллифлик қилган холда учинчи ўринни банд этган.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz