Қайднома

Қидирув

Португалия кубоги. "Порту" финалда “Бенфика"ни мағлуб этди

Португалия кубоги. "Порту" финалда “Бенфика"ни мағлуб этди

  02.08.2020 07:41
  0
  123
Португалия кубоги.

Коимбра шаҳридаги "Сюдад де Коимбра" стадионида "Бенфика" ҳамда "Порту"  жамоалари ўртасида Португалия кубоги-2019/2020 йилги мавсумнинг финал учрашуви бўлиб ўтди.   Учрашув "аждарлар" нинг ғалабаси билан якунига етди -  2: 1.

 Ўйинда кузатилган вазиятларга тўхталадиган бўлсак, 37-дақиқада "Порту" ҳужумчи Луис Диас иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди.  Рақибнинг устунликларига қарамай, Серхио Контсайсо шогирдлари иккинчи бўлим бошида ҳимоячи Канcел Мбемба томонидан киритилган гол эвазига олдинга чиқиб олишди.  11 дақиқадан сўнг яна ўша Мбемба дубл қайд этди. Бунга жавобан эса "Бенфика" ҳужумчиси Винисиус Мораис белгиланган пеналтини аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди. Мазкур ҳисоб ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар сақланиб қолди ва  "Порту" ўз тарихида 17-марта Португалия кубогини қўлга киритди.  

Энди “аждарлар” мазкур титул жиҳатидан “Спортинг” билан бир хил натижа қайд этиб иккинчи ўринни банд этишди.  Рекорд эгаси - "Бенфика" ҳисобланади. Бу жамоа мамлакат кубогини энг кўп – 26 марта қўлга киритган.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz