Қайднома

Қидирув

"Манчестер Юнайтед" рахбарияти Де Хеанинг ўрнида Каспер Шмейхелни кўрмоқда

"Манчестер Юнайтед" рахбарияти Де Хеанинг ўрнида Каспер Шмейхелни кўрмоқда

  02.08.2020 08:10
  0
  424

"Лестер" нинг даниялик дарвозабони Каспер Шмейхел фаолиятини "Манчестер Юнайтед" да давом эттириши мумкин, деб хабар беради The Sun.

Хабарда айтилиша, "Қизил иблислар" рахбарияти Шмейхел дарвозабон Давид де Хеанинг ўрнини босиши мумкин деб ўйлашмоқда.

Маълумот учун,  Де Хеа "Манчестер Юнайтед" га 2011 йил ёзида "Атлетико" дан 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Бу мавсумда 29 ёшли испаниялик футболчи Англия Премер-лигасининг 38 ўйинида иштирок этиб, 36 та гол ўтказиб юборган ва иккита сариқ карточка олган.  Футболчининг Англия клуби билан тузилган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар, яна бир мавсумга узайтирилиши имконияти билан амалда бўлади.

Эслатиб ўтамиз,  жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" Премер-лигада учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz