Қайднома

Қидирув

Инсигне Чемпионлар лигасида "Барселона" га қарши ўйинда "Наполи" га ёрдам бера олмаслиги мумкин

Инсигне Чемпионлар лигасида "Барселона" га қарши ўйинда "Наполи" га ёрдам бера олмаслиги мумкин

  02.08.2020 08:38
  0
  109
Инсигне Чемпионлар лигасида

Италия чемпионатининг 38-тур учрашувида "Наполи" "Лацио" ни қабул қилди.  Учрашув Неаполда “Сан-Паоло” стадионида бўлиб ўтди ва 3: 1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

 Учрашув давомида "Наполи" сардори Лорентсо Инсигне чап сонидан жароҳат олди ва 84-дақиқада майдонни тарк этди.  У шифокрлар ёрдамида майдондан чиқиб кетар экан, кўз ёшларини тийиб туролмади.

 Чунки, футболчи 8-август куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтадиган "Барселона" га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.  Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйин 1: 1 ҳисобида якунланганди.

 Маълумот учун, Италия чемпионатининг жорий мавсумида Инсигне 37 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.  А Серия мавсуми якунида "Наполи" турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллади.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz