Қайднома

Қидирув

Артета: "Арсенал" шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман

Артета: "Арсенал" шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман

  02.08.2020 09:07
  0
  307
Артета:

"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета Англия кубоги финалида "Челси" га қарши (2-1) ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

 "Бошланиши қийин кечди, биз жуда эрта гол ўтказиб юбордик.  Аммо шогирдларим таслим бўлмаслигини билардим.  Гўёки,  "Арсенал" га ўтганимдан бери бизда энг яхши 30 дақиқалик бордай.  Мен ушбу футболчиларни ва ушбу клубшарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман.

 Бу биз учун икки баравар мукофот.  "Арсенал" нинг европа мусобақаларида рақобатлашиши жуда муҳимдир.  Барчамиз бу вазифани бажара олдик. Футболчилар чарчаган эди.  Улар коронавирусга қарамасдан жуда катта куч сарфлашди.  Улар ўзларини яхши ҳолатда ушлаб туришди, мен улар учун хурсандман”.

 Эслатиб ўтамиз, Микел "Арсенал" да 2019 йил декабр ойи ўрталарида иш бошлади.  Испаниялик мураббий ўз вақтида “тўпчилар” сафида 2011 йилдан 2016 йилгача футболчи сифатида фаолият юритган.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz