Қайднома

Қидирув

«Интер» раҳбарияти Конте билан астойдил гаплашиб олмоқчи

«Интер» раҳбарияти Конте билан астойдил гаплашиб олмоқчи

  02.08.2020 22:17
  0
  292
«Интер» раҳбарияти Конте билан астойдил гаплашиб олмоқчи

«Интер» бош директори Жузеппе Маротта жамоа бош мураббийи Антонио Конте билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда La Gazetta dello Sport маълумот берди.

«А» Серия мавсумининг сўнгги учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мутахассис клуб раҳбариятини очиқчасига танқид қилган. Унинг фикрича, «нерадзурри» мутасаддилари мураббий ва футболчиларга керак мададни беришмаяпти.

Мароттага Контенинг айтганлари ёқмади. «Интер» бош директори шу бугуноқ мураббий билан учрашиб, мавжуд вазиятни муҳокама қилмоқчи. Суҳбатга клуб президенти Стивен Жаннинг ҳам қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Ҳозирча Контенинг истеъфоси хусусида гап-сўз йўқ. Маротта Европа Лигаси баҳслари олдидан жамоадаги вазиятни яхшилаш ниятида. Аммо ҳолат ёмонлашадиган бўлса, «Интер» мураббийни алмаштиришни ўйлаб кўради. Мазкур ҳолатда «нерадзурри» асосий номзод сифатида Массимилиано Аллегрини кўради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz