Қайднома

Қидирув

Почеттино «Реал»га рад жавоби берганидан афсусланмайди

Почеттино «Реал»га рад жавоби берганидан афсусланмайди

  02.08.2020 22:40
  0
  289
Почеттино «Реал»га рад жавоби берганидан афсусланмайди

«Тоттенхэм»нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино 2018 йили собиқ жамоаси билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида гапирди. Ўшанда мутахассис «шпорлар»га устозлик қилган, Мадриднинг «Реал»и эса унга иш таклиф қилганди.

«Ҳеч нимадан афсусланмайман. «Тоттенхэм»да бахтли эдим ва янги шартнома тузганман. Штабимизда хатолар учраб турарди, аммо биз раҳбариятнинг кўпроқ қўллаб-қувватлашини истагандик.

4 йил мобайнида мавсумни кучли тўртлик якунладик, Чемпионлар Лигаси финалигача етиб бордик. 2 йил ичида жиддий трансферларни амалга оширмадик. Менежмент томонидан янги стратегияга эҳтиёж туғилганди, аммо баъзан мураббийлар штабидаги қарашлар клуб раҳбарияти томонидан қабул қилинмайди», – деди мутахассис El Pais нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Почеттино «Монако»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz