Қайднома

Қидирув

«Барселона» Ракитичнинг нархини белгилади

«Барселона» Ракитичнинг нархини белгилади

  02.08.2020 23:31
  0
  194
«Барселона» Ракитичнинг нархини белгилади

«Барселона» Иван Ракитични қандай суммага қўйиб юбориши аниқ бўлди. Mundo Deportivo маълумотига кўра, каталонияликлар 10 млн. евро вариантида тўхташган. «Кўк-анорранглилар» хорватнинг «Севилья»га ўтмоқчи бўлаётганидан хабардорлар, аммо бу клубнинг ҳозир молиявий аҳволи яхши эмас.

«Барселона» «Севилья»га чегирма яратиш мақсадида Ракитични 10 млн. еврога беришга тайёр эканини билдирган. Аввалроқ каталонияликлар ушбу ярим ҳимоячи учун икки баравар кўпроқ пул олишни хоҳлашганди.

Ла Лиганинг якунланган мавсумида Ракитич 31 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та самарали узатма ёздирди. Футболчининг Каталония клубидаги шартномаси муддати яна бир йилдан кейин якунланади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz