«К»-лига вакиллари деярли ўйнашмади. Ўтган ҳафта Жанубий Корея чемпионатида 14-тур учрашувлари ортда қолди.
Жумладан, «Инчхон Юнайтед» майдонига сафар уюштирган «Кванжу» ортга 3:1 кўринишидаги ғалаба билан қайтди. Меҳмонларнинг ўзбекистонлик легионери Рустам Ашурматов аввалги турда қизил карточка олгани туфайли мазкур баҳсда қайдномага ҳам киритилмади. «К»-лиганинг бу турида ҳам икки ҳамюртимизнинг жамоалари ўзаро тўқнаш келди, фақат шуниси борки, бу сафар вакилларимиз майдонда учрашишмади. Аниқроқ айтсак, «Сеонгнам Ильва Чунма» - «Сеул» учрашуви (1:2)да мезбонлар ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров 14-дақиқада жароҳатланган жамоадоши ўрнини тўлдирган бўлса, меҳмонлар вакили Икром Алибоев ҳаттоки, «заявка»дан ҳам жой олмади. «Пусан И`Парк» вакили Достон Турсуновга келсак, у жамоасининг ўз майдонида «Ульсан Хюндай»га қарши кечган учрашуви (1:2)ни захира ўйиндиғида кузатди.
Ж.Корея «К»-2 лигасидаги ягона вакилимиз Олег Зотеев «Чоннам Драгонс»нинг навбатдаги ўйинида қатнашгани йўқ. Жамоа ҳамюртимизсиз сафарда «Чежу Юнайтед» билан муроса кўчасини танлади - 1:1.
«Шахтёр»да яна ғалаба. Беларусь чемпионати 20-туридан ўрин олган учрашувда «Слуцк» меҳмони бўлган пешқадам - «Шахтёр» 2:0 ҳисобида устун келди. Мазкур учрашувда Солигорск клубининг янги ҳужумчиси Жасур Яхшибоев тўлиқ 90 дақиқа давомида фаол тўп сурди. Шаҳбоз Умаров «Энергетик-БГУ»нинг «Горедея» майдонидаги ўйинида тўлиқ ҳаракат қилди. Натижага келсак, «талабалар» ортга бир очко билан қайтишди - 1:1.
Ёрқин старт. «Шанхай СИПГ» Хитой Суперлигасининг янги мавсумини дадил бошлади. Одил Аҳмедов жамоаси аввалги душанба куни 1-тур доирасидаги баҳсда «Тянжин Тэда»ни 3:1 ҳисобида енгганди. Миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси ўша баҳсда 68 дақиқа ҳаракатланиб, майдондан чиқиши арафасида Рикардо Лопес голига ассистентлик қилди. 2-турда эса шанхайликлар «Хэбэй Чайна Форчун»ни жавобсиз 4та гол билан «сийлашди». Ҳамюртимиз бу сафар 60-дақиқагача фаоллиги билан ажралиб турди. Айтиш жоиз, Хитой Суперлигаси марказлашган тизимда 2 гуруҳда олиб борилмоқда.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20