Қайднома

Қидирув

Левандовски 2014 йилдан "Реал"да ўйнаши мумкин эди...

Левандовски 2014 йилдан "Реал"да ўйнаши мумкин эди...

  03.08.2020 13:31
  0
  92
Левандовски 2014 йилдан

Куни кеча польшалик журналистлар, аниқроғи Onet Sport нашри  Левандовскийга дохил "тарих"да қолган қизиқарли янгиликни эълон қилди. Унга кўра 2013 йилда Боруссия Д аъзоси бўлгане Роберт Левандовски «Бавария» билан оғзаки келишувга эга бўлган.
Аммо, Роберт жаноблари "Реал" М билан ҳам маълум бир маънода "даҳанаки" шартнома ҳақида бош қотиришга киришган экан. Зотан,  «Қироллик» клуби тақдим этган шартнома 6 йилга мўлжалланган: 2014 йилнинг июлидан 2020 йилнинг июнига қадар ҳамда солиқлар билан ҳисоблаганда Польша термасининг етакчи футболчисини йиллик маоши 10,9 миллион еврога эга бўларди. Бу миқдорнинг 1,9 миллиони полшалик футболчига дарҳол берилиши, шунингдек, шартноманинг ҳар бир йилига 1,5 миллион евро тўланиши кўрсатилган.

Левандовскига солиқлар билан ҳисоблаганда йиллик 8,6 миллион евро маош таклиф этилган. Шунингдек, шартномада ўйинчи учун бир қатор чекловлар санаб ўтилган: мотоциклда юриш, моторли қайиқ сузиш, чанғи учиш, парашютдан сакраш ва чўққига чиқиш билан шуғулланиш тақиқланган.

Аммо, Роберт Левандовски 2014 йилнинг ёзида дортмундликлар сафидан эркин агент сифатида «Бавария»га кўчиб ўтишни маъқул кўради...

Роберт Левандовскининг “Бавария” сафидаги топ-30 та голини томоша қилинг (видео)

 

Фото: Onet Sport

Фото: Onet Sport


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz