Қайднома

Қидирув

АРТЕТА СИЙМОСИ

АРТЕТА СИЙМОСИ

  03.08.2020 17:20
  0
  99
АРТЕТА СИЙМОСИ

“Арсенал” ўзини яхши ҳис қиладиган ҳудудида қироллигини исботлади: Англия кубогини 14-бор қўлга киритди. Кўпчилик бу пайтда жамоанинг кубок клубига айланиб бўлганини, жамоа бир ўйинга жиддий эътибор қаратиб мазкур турнирни енгганини айтар, аммо уч йил олдинги кубогидан буниси бошқачароқ. Яъни, бу юпанч учун қўлга киритилган натижа эмас, балки катта эпоханинг ибтидосидек кўринмоқда.

“Арсенал”нинг ҳолати аслида ҳалиям зўр эмас. Жамоа давравий тизимда кучли саккизлик билан чекланди. Жамоанинг ҳақиқий салобати узоқ давом этадиган турнирда билинади. Аммо яқиндагина ишга келган Микель Артета учун бу кубок жуда зарур эди. Испаниялик мутахассис наздида бу кубок қийматли эмас, шундоқ, ўзига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб олиш учун зарур эди. Мухлисларнинг умиди учун ўта қийматли эди.

Артета тенгқурлари бўлмиш Сульшер ва Лэмпарддан кўра вайронароқ жойга келди. МЮ ҳамда “Челси” ҳатто ардоқли мураббийларидан кейин-да жуда чуқурга тушиб кетмади. “Арсенал” эса Арсен Венгер давридаёқ янги қонга эҳтиёж сезаётган, чемпионатдаги ғолиблиги узоқлашиб бораётган эди. Табиийки, Венгердек сиймо кетгач, бу муаммо янада каттариб кетди. Келган мураббийлар клубни ислоҳ қила олишмади. Наинки тузата олишмади, балки трансфер ишларида кўплаб нотўғри ишларга қўл уришдики, оқибатда жамоа бир кўрсатувда айтганимиздек гавдасининг бир қисми бақувват, бошқа томони нимжон “бодибилдингчи”га айланиб қолди.

Артета шу жиҳатни яхши билган ҳолда биринчи қилган иши “Арсенал”нинг баққуват жойларидан кўра нимжон “аъзолари”ни яхшилашга, улардан негативни олиб ташлаб, позитивини юзага келтиришга киришди. Ўйинида сезилди муҳими. Энг яхши томони, испан мутахассиси муаммо қаердалигини билган ҳолда ташҳис қўйди ва ўша муаммоларни бошқа ютуқлар билан ёпишни бошлади.

Учта ҳимоячи билан ўйнаганида ва Моуриньо услубига ўтиб натижа қайд этганида, Артета вазият тақозо қилса, ўзи истамаган услубига ҳам ўта олишини кўрсатди. Биринчи жамоа бўлиб ўйнашни ўрганган Клоппни, Гвардиолани ва Лэмпардни уларнинг камчилигида ушлаб, енга олди. Бу ҳазил иш эмас. Артета ҳали ўз услубига ўтмай туриб-да бир йил ичида шу ишларни қила оляптими, жаноб Кронке керакли футболчиларни олиб берса, АПЛнинг чангини чиқариб ташлаши мумкинлигини исботлади.

Ҳа, Артета жуда оғир йўлни танлаб, ундан ғолиб чиқишни бошлади. Пандемиянинг чуқур даврида коронавирусни матонат билан енггани каби бу муаммолар устида қаттиқ ишлаяпти. Топ-клублар ичида энг кўп муаммоси мавжуд жамоага келиб, ҳаммадан олдин уни еча оляптими, келажаги борасида ишонса бўлади. Бу йилги Англия кубоги ва Европа лигаси йўлланмаси аслида бошланиши. Артета учун узоқ ва тиконли йўлнинг ибтидосидаги булоқдан сув чиққандек ҳузур улашувчи мукофот бу. Бу булоқ сувининг қувватида испаниялик мураббий ҳам майдонда кучли рақибларига қарши курашиши, ҳам трансфер оламида етакчи футболчиларнинг АПЛнинг 8-клубига келишида матонат кўрсатиши талаб этилади. Мен билганим, кўп ўйинчилар “Арсенал”га фақат мураббийнинг истиқболига ишониб келмоқчи. Бошқа ҳеч қандай мотивация топилмайди Лондон шимолида.

Мен бирор бир клубга тизимни тубдан ўзгартириб юборадиган мураббий келса, уни кузатишга киришаман. Бундан буён “Арсенал” қизиқ мавзу. Юпанч учун мухлисларига кубок улашувчи ва ЕЛда ўйнашни олдига мақсад қиладиган жамоа эмас, футбол ўйнашни бошлаган ва катта меҳнатлар эвазига топлик даражасига қайтиш йўлига тушган клубга айланмоқда.

“Арсенал” мухлисларини мен кубок билан ё еврокубок йўлланмаси билан табрикламоқчи эмасман. Қутловим бошқа масалада. Кубокни ўртамиёна мураббийлар ҳам қўлга кирита олишади, аммо ҳақиқий футбол ҳавосини фақат катта мураббийлар олиб келишади. Ана шундай эпкин шабада Шимолий Лондонга қайтгани билан табриклайман. Кронке ўзининг жавоҳирини сақлашини ва унга максимум шароитлар қилиб беришини истайман. Акс ҳолда, бундай олмосни қадрлайдиган бошқа бойвуччалар кўплаб топилади.

Манба: Хайрулла Ҳамидов

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz