Қайднома

Қидирув

Ислом Исоқжонов ҳам терма жамоа йиғинига чақирилди

Ислом Исоқжонов ҳам терма жамоа йиғинига чақирилди

  03.08.2020 18:12
  0
  137
Ислом Исоқжонов ҳам терма жамоа йиғинига чақирилди

Хабарингиз бор, Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ-2023 саралаш баҳсларига тайёргарлик доирасида 3-10 август кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.
Мазкур йиғинга "Навбаҳор"нинг 27 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов ҳам чақирилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин миллий термамизнинг ушбу йиғинига “Навбаҳор”нинг 4 нафар футболчиси – дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Игорь Голбан, ярим ҳимоячилар Азизбек Турғунбоев ҳамда Аббос Ғуломов ҳам жалб этилишганди.
Шу тариқа, бош жамоамизнинг 3-10 август кунги йиғинида наманганликларнинг 5 нафар футболчиси иштирок этадиган бўлди.
Бу эса клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг оқилона олиб бораётган сиёсати самарасидир.
Биз терма жамоамизнинг йиғинида қатнашадиган барча ўйинчиларга куч-қувват тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Манба: FCNAVBAHOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz