Қайднома

Қидирув

Кубо «Реал»га қайтмоқчи!

Кубо «Реал»га қайтмоқчи!

  04.08.2020 06:30
  0
  385
Кубо «Реал»га қайтмоқчи!

Испания чемпионатининг якунланган мавсуми «Маль­орка» сафида ижара шартномаси асосида тўп сурган япониялик ёш иқтидор Такефуса Кубо баъзи ўйинларда ёрқин таассурот уйғотди. Умуман олганда, йигитча мутахассислар томонидан ёмон баҳо олгани йўқ. Трансфер ҳуқуқи бўйича «Реал»га тегишли қитъадошимиз France Football мухбири билан суҳбатда айнан фаолиятининг мазкур босқичига тўхталди ва келажак режалари ҳақида гапириб, бош мақсадини яширмади - «Қироллик клуби» ихтиёрига имкон қадар тезроқ қайтиш!

«Мальорка»

- Бу жамоа ўз салоҳиятимга футболчи ва инсон сифатида ишонч ҳосил қилишимда катта ёрдам берди. Бу ерда ажойиб дўстлар ортдирдим, улар билан яхши ва ёмон дамларда бирга бўлдим. Муҳими, доимо оролдаги кишилар эътиборини ҳис этиб турдим. Мавсум шу жиҳати билан ёдда қолди. Умуман, бу унутилмас давр.

Келажак режалари

- Бош мақсадим - энг сара футболчилар сафидан жой олиш. Орзумнинг амалга ошиши йўлида туну-кун ишласам ҳам, чарчамайман. «Реал» либосида тўп суриш мен учун олий мақсад эканлиги ҳақида кўп гапирганман. Барча ҳаракатлар шунга қаратилган. Ҳаттоки, якунда нима чиқишини билмасам ҳам, тер тўкишдан асло тўхтамайман. Мана, дунёнинг энг кучли лигаларидан бирида озми-кўп ўйнадим - таассуротлар бир олам, ёқимли ҳолатлар кўп. Барчасини ташқи кўринишим ҳам билдириб турибди, тўғрими?

Ўйин услуби

- Тўпни чизиқлар оралиғи ёки марказда, ўйинчилар орасида қабул қилиб олишни хуш кўраман. Кейин ташаббусни қўлга олиб, етакчи ролини бажаришга уринаман. Ўйин жараё­нида маҳоратимни оширишга интиламан. Биламан, мени олдинда кўплаб имкониятлар ва узоқ йиллик фаолият кутмоқда. Болалигимда бор вақтни тўп тепишга сарфлардим. Эрталаб соат 8дан қоронғи тушгунга қадар ўйнасам ҳам, чарчамасдим: футбол ўша даврдаёқ асосий иштиёқим, ҳаётим мазмунига айланган. Болалигимда ўз олдимга савияли футболчи сифатида ном қозониш мақсадини қўйганман ва бундан чекинмайман.

Табиати

- Очиғи, табиатан уятчанликдан йироқман: футболчи ўзлигини майдонда кўрсатиши керак. Агар у уялиб турса, талаб даражасида ривожланмайди. Сен учрашувлар чоғи ўйининг билан гапиришинг керак.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz