Қайднома

Қидирув

Гинтер икки клубга рад жавобини берди

Гинтер икки клубга рад жавобини берди

  04.08.2020 09:02
  0
  114
Гинтер икки клубга рад жавобини берди

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Маттиас Гинтер бошқа клубга ўтмоқчи эмас, дея хабар берди Kicker. Нашрнинг маълум қилишича, ушбу футболчига «Атлетико» ва «Челси» қизиқиш билдирган. Германиялик футболчи эса икки жамоага ҳам рад жавобини берди.

Гинтер юқорида номи қайд этилган клублардан унга таклиф тушганини тасдиқлади. Аммо футболчи «Боруссия»даги ҳолатидан мамнун. У жамоани ҳозирги мураббий Марко Розе билан ёрқин келажак кутмоқда, деган фикрда.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Гинтер 31 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та самарали узатма ёздириб қўйди. Унинг «Боруссия» билан тузган шартномаси яна бир йилдан сўнг якунланади, бироқ Маттиас келишувни узайтириш имкониятини борлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Гинтер «Интер» таклифини ҳам рад этгани айтилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz