Қайднома

Қидирув

Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди

  04.08.2020 21:45
  0
  123
Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди

«Реал» ва «Порту» клубларининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс футболчилик фаолиятини якунлаганини билдирди.

«Якуний ҳолатингиз эмас, сиз босиб ўтаётган йўл, атрофингиздаги одамлар муҳим, зеро бу йўл меҳнат ва интилишлар билан ўтади. Ўйлашимча, шубҳасиз, мен босиб ўтган йўл ва фаолиятим якунига кўпчилик ҳавас қилса арзийди», – деб ёзди Касильяс «Твиттер»даги саҳифасида.

Испаниялик кипер «Реал» таркибида 5 марта Ла Лига чемпионига айланган, икки карра Испания кубоги соҳибига айланган, шунингдек, 4 марта Суперкубокда муваффақият қозонган. Касильяс — уч карра Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Испания термаси таркибида 2010 йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, 2008 ва 2012 йилларда ўтказилган Европа биринчилигида бош соврин соҳибига айланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz