Қайднома

Қидирув

Анчелотти Чемпионлар Лигасидаги муваффақият рецептини айтди

Анчелотти Чемпионлар Лигасидаги муваффақият рецептини айтди

  05.08.2020 10:24
  0
  322
Анчелотти Чемпионлар Лигасидаги муваффақият рецептини айтди

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасининг давом эттирилиши бўйича фикрларини билдириб ўтди.

«ЧЛда ғолиб чиқиш учун нима керак? Ҳаракатлардаги ғайриоддийлик, омад ва жасорат. 2003 йили 1/4 финал доирасидаги «Аякс»га қарши баҳснинг сўнгги сонияларида ғалабага эришгандик. Шунингдек, «Интер» билан иккита дуранг ўйнаганмиз – 0:0 ва 1:1. Жозеф Конрад айтганидек, агар киши омадга ишонмаса, унинг ҳаётий тажрибаси бой эмас экан.

Футболда тўғри йўл ва ғалабанинг услуби битта эмас. Албатта, тўпнинг қандай ҳаракатланишини олдиндан аниқлаб бўлмайди.

Чемпионлар Лигасида «Ювентус» устидан қозонилган ғалаба катта мотивация маҳсули бўлган. Клубдагилар учун Чемпионлар Лигаси жиддий инвестиция ҳисобланади.

Менимча, жамоа финалгача етиб борса, максимум кучини кўрсатган бўлади. Қолгани Яратганнинг ихтиёрида.

«Саккизлик финали»да олдиндан ҳеч нарсани тахмин қилиб бўлмаслиги кимлар учундир устунлик бериши мумкин. Барчаси битта баҳсда ҳал бўлади. Битта эмас, бир нечта финал гувоҳига айланамиз», – деди Анчелотти Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz