Қайднома

Қидирув

Коло Туре: «Ван Дейкдаги ожиз жиҳат – яккама-якка кураш»

Коло Туре: «Ван Дейкдаги ожиз жиҳат – яккама-якка кураш»

  05.08.2020 09:16
  0
  157
Коло Туре: «Ван Дейкдаги ожиз жиҳат – яккама-якка кураш»

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Коло Туре «қизиллар» футболчиси Виржил ван Дейк ҳақида фикрларини билдирди.

«Бу ажойиб футболчи. Ҳақиқий топ даражада. Унда тезлик ҳам бор, баланд сакрайди, техникаси яхши. Узун паслари билан ўйин темпини назорат қила олади. Унда ҳамма нарса мавжуд.

Уни алдаб ўтишга уринишлар кўп эмас. Менимча, Виржилнинг ожиз жиҳати шунда. Ван Дейкнинг бўйи жуда баланд, шу боис, тўпни эгаллаган ҳолда унга астойдил қаршилик кўрсатилса, муаммо туғилиши мумкин.

Ван Дейк жуда ақлли, рақибига тезкор ҳамла қилади. Бундай паллаларда агрессив ҳаракатлар наф келтириши турган гап.

Унинг ёнида Жо Гомес ўйнамоқда, умуман, «Ливерпул»да Виржилга ёрдам беришга тайёр футболчилар тўпланишган. Ўйлашимча, бу устунлик ван Дейкнинг ўйинидаги оддийликни таъминлайди. Умумий фикримни айтадиган бўлсам, бу футболчида ёрқин сифатлар бисёр», – деди Туре Stats Perform News вакилларига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz