Қайднома

Қидирув

Смоллинг «Рома»ни тарк этди

Смоллинг «Рома»ни тарк этди

  04.08.2020 23:44
  0
  248
Смоллинг «Рома»ни тарк этди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Крис Смоллинг ижара асосида тўп сураётган жамоаси «Рома»дан кетди. Футболчининг Рим клуби билан келишуви муддати якунланди.

Смоллинг «бўрилар» сафида барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та самарали узатма расмийлаштирди.

Англиялик ҳимоячи «Рома»да қолишга қарши эмасди, бироқ римликлар «МЮ» билан тўлақонли шартнома шартларини келиша олишмади. «Бўрилар» ушбу футболчини сотиб олиш фикридан ҳамон қайтишмаган. Агар музокаралар ижобий якунланмаса, римликларнинг бор эътибори Ян Вертонген трансферига қаратилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz