Қайднома

Қидирув

Сульшер жамоаси таркибини «Лион» форварди билан кучайтирмоқчи

Сульшер жамоаси таркибини «Лион» форварди билан кучайтирмоқчи

  05.08.2020 00:19
  0
  313
Сульшер жамоаси таркибини «Лион» форварди билан кучайтирмоқчи

Manchester Evening News тарқатган хабарда айтилишича, «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасига кирган.

24 ёшли французнинг таркибга қўшиб олинишини «қизил иблислар» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шахсан хоҳламоқда. Унинг фикрича, Дембеле узоқ муддат клубнинг асосий форварди вазифасини ўташи мумкин.

Аввалроқ Мусса бу ёзда «Лион»ни тарк этмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий мавсум франциялик форвард Лига 1да 27 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 2 та самарали узатма муаллифига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz