Қайднома

Қидирув

Марсело фаолиятидаги энг мураккаб рақиби ҳақида сўз очди

Марсело фаолиятидаги энг мураккаб рақиби ҳақида сўз очди

  05.08.2020 01:01
  0
  308
Марсело фаолиятидаги энг мураккаб рақиби ҳақида сўз очди

«Реал» ҳимоячиси Марсело қайси футболчига қарши тўп суриш катта қийинчилик туғдиргани хусусида гапирди.

«Биласизми, барча жамоалар «Реал»га қарши ўйнаётганда, гўёки, ҳаётларидаги энг сўнгги ўйинни ўтказаётгандек тўп суришади.

Тез-тез ҳужумга қўшиламан, шу боис, ким биландир тўқнашиб кетишим катта эҳтимол.

Энг мураккаб рақибим ким? Ҳеч қачон Криштиануга қарши ўйнамаганман. Ўйлашимча, бу Месси. Бошқа футболчини айтиш иккиюзламачилик бўларди. Умуман, яшил майдонда менга кўплаб ўйинчилар муаммо туғдиришган. Хесус Навас бир пайтлари шундай рақиб бўлган… Эсимда, «Севилья»га қарши баҳсдан кейин мени уч ҳафта танқид қилишган», – деди Марсело As нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz