Қайднома

Қидирув

"Фулхэм" 1 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди

"Фулхэм" 1 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди

  05.08.2020 15:00
  0
  371

Англия Премьер Лигаси йўлланмасини тақдим этувчи Чемпионшип плей-оффининг финал учрашувида «Брентфорд» ва «Фулхэм» жамоалари 4 август, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.  Учрашувнинг асосий вақти нурсиз дуранг билан якун топди. Қўшимча бўлимларда Жо Брайеннинг дубли лондонликларга ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа Скот Паркер раҳнамолигидаги «Фулхэм» орадан бир йил ўтиб яна Премьер Лигага қайтди. 2018/19 йилги мавсумда жамоа 19-ўринни олиб Чемпионшипга равона бўлганди. 

Аввалроқ «Лидс» ва «Вест Бромвич» жамоалари АПЛ йўлланмасига эга бўлганди.

Чемпионшип

АПЛ йўлланмаси учун плей-офф

Финал

4 август, чоршанба

«Брентфорд» — «Фулхэм» 1:2

Голлар: 0:1 – 105 Браен, 0:2 – 117 Браен, 1:2 – 120 Далсгор.

«Брентфорд»: Райя, Янссон, Пиннок, Генри (Фосу, 105), Далсгор, Мбемо (Маркондес, 61), Нергор, Бенраҳма, Дасилва (Канос, 83), Уоткинс, Йенсен (Дервишўғлу, 105).

«Фулҳэм»: Родак, Брайен, Одои (Кристи, 110), Рим, Ҳектор, Кебано (Кнокерт, 81), Керни, Рид, Онома (Ле Маршан, 110), Рид (Митрович, 90), Камара (Кавалейру, 105).

Огоҳлантиришлар: Рид (29), Керни (67), Йенсен (88), Ҳектор (98), Кнокерт (102), Нергор (103), Митрович (104), Кавалейру (120), Родак (120).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz