Қайднома

Қидирув

Остон Ўрунов: Бизнинг "Спартак" буюк клуб ёки Ўзбекистондан 35 минг мухлис қўшилди

Остон Ўрунов: Бизнинг "Спартак" буюк клуб ёки Ўзбекистондан 35 минг мухлис қўшилди

  05.08.2020 15:00
  0
  485
Остон Ўрунов: Бизнинг

Остон Ўрунов: Бизнинг "Спартак" буюк клуб ёки Ўзбекистондан 35 минг мухлис қўшилди

"Спартак" Москва клуби билан расман шарномм имзолаган ҳамюртимиз Остон Ўрунов клуб матбуот хизматига қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбат ҳавола этилмоқда.

- Авваламбор рус тилида интервью беришга рози бўлганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Айтингчи Сизни бу ерда қандай кутиб олишди?

- Гувоҳи бўлганимдек, бу яхши жамоада айжойиб футболчилар жамланишган экан ва бу ерда мени жуда яхши кутиб олишди.

- "Спартак" ҳақида нималар дея оласиз?

-  "Спартак" бу энг номдор ва совриндор жамоа. Шунингдек халқ жамоаси, деб таъриф берилади. Шундан бўлса керак, олднлари отам ҳам мени "Спартак" клубида ўйнашимни орзу қиларди.

- Сени уб ердагилар яхши танишмайди. Шунга қайси амплуада ўйнайсан...

- Мен кўпроқ тўп билан муомала қилишни хуш кўраман. Аниқроғ қилиб айтсам, майдон марказида ўйнашни ёқтираман. Аммо, мураббий  қандай кўрсатма берса шунга ҳараб ҳаракатланаман.

- "Уфа"да ҳам Шамил Камилолвич Газизов ("Спартак" ФК бош директори) бирга ишлагансизлар...

-  Ҳа "Уфа"га ҳам мени шу инсон олиб келиб, ишонч билдирган эди. Ўйлайманки, Москвада ҳам у кишининг ишончини оқлайман.

- Энди клубнинг Ўзбекистонда ҳам мухлислари яна кўпаяди, шундай эмасми...

- Албатта. Ҳозирда "Спартак"нинг фанатлари сафига  35 миллион (аслида 35 минг демоқчи бўлган бўлса керак- мухбир) ўзбекистонлик мухлис қўшилди....

- Ўзбекчада "Наш "Спартак" великий клуб" деб айтиб берсанг!

- Бизнинг "Спартак" буюк клуб!!!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz