Қайднома

Қидирув

Александр Мостовой Ўрунов ҳақида гапирди

Александр Мостовой Ўрунов ҳақида гапирди

  06.08.2020 14:55
  0
  331
Александр Мостовой Ўрунов ҳақида гапирди

Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Мостовой «Уфа» клубидан Москванинг "Спартак" клубига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди.

«Ўрунов ёш футболчи, имкониятлари ҳақида ҳали кўп нарса маълум эмас. Жуда иқтидорли футболчи деб эшитдим. Ёшлигини ҳисобга оладиган бўлсак, у янада ўсиши мумкин. Фикримча, ушбу харид "Спартак"ни кучайтирмайди, аммо, келажак учун яхши амалга оширилган иш.

Аминманки, "УФА" клубида ишлаб, «Спартак» клубига кўчиб ўтган Шамиль Газизов Ўрунов ҳам яхши билади. Шу сабабли, ҳозир фақат кутиш керак. «Спартак» ва бошқа клубларда жуда кўплаб ёш футболчилар пайдо бўлди, лекин орадан маълум муддат ўтгач уларнинг аксарияти йўқолиб қолди», - деди Мостовой «Российская газета» билан суҳбатда.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz