Қайднома

Қидирув

«Рома» америкалик миллиардерга сотилди

«Рома» америкалик миллиардерга сотилди

  06.08.2020 21:58
  0
  174
«Рома» америкалик миллиардерга сотилди

«Рома» хўжайини Жеймс Паллотта клубни миллиардер Дэн Фридкинга сотди.

Римликлар матбуот хизмати хабарига кўра, 5 август куни томонлар битимни имзолашган. «Рома» клубининг The Friedkin Group компаниясига ўтиши 591 млн еврога баҳоланган. Барча маблағлар 31 августгача тўланиши кутилмоқда.

«Рома»ни The Friedkin Group компаниясига сотиш ҳақида келишувга эришганимиздан хурсандман. Бугун ҳужжатларни имзоладик, яқин орада барча ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиб оламиз. Сўнгги ойларда Фридкин клубни сотиб олиш иштиёқи баланд эканини кўрсатди. Ишончим комил, у «Рома»нинг ажойиб хўжайинига айланади», – деди Паллотта.

Паллотта «Рома»ни 2011 йилда сотиб олган эди. Дастлаб у клубни 700 млн еврога сотишга рози бўлмади. Аммо коронавирус пандемияси  туфайли клубнинг нархи пасайиб кетди.

Италия чемпионатининг ўтган мавсумида «Рома» 5-ўринни қўлга киритди.

Аввалроқ, Жеймс Паллотта «Рома»ни сотиб, «Ньюкасл»ни харид қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz