Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди

"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди

  06.08.2020 15:44
  0
  241

5 август куни жамоамизнинг тожикистонлик 24 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Амирбек Жўрабоев клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан ўзаро келишган ҳолда, оилавий сабабларга кўра, “Навбаҳор”ни тарк этди.
Амирбек Жўрабоев “лочинлар” таркибига ўтган йилнинг 2-даврасида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасидан қўшилганди.
Мазкур футболчи наманганликлар таркибида Суперлига баҳсларида жами
15та ўйинда майдонга тушиб, 1028 дақиқа тўп сурди.

Шунингдек, 34 ёшли тажрибали ҳимоячиси Обид Жўрабоев клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан ўзаро келишган ҳолда, “Навбаҳор”ни тарк этди.
Обид Жўрабоев маълум муддатли танаффусдан кейин “лочинлар” таркибига ўтган йилги мавсум арафасида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасидан қўшилганди.
Мазкур футболчи 2019 – 2020 йиллар мавсуми давомида наманганликлар таркибида Суперлига баҳсларида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, 2360 дақиқа тўп сурди ҳамда 1та гол муаллифига айланди.
Маълумотларга қараганда, Обид Жўрабоев Про-лига вакили Самарқанднинг “Динамо” жамоаси таркибига қўшилади.
 “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Манба: FCNAVBAHOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz