Қайднома

Қидирув

Тедеско: "Ўриновни қаерда ўйнатишни билмаймиз, аммо яхши футболчиларга ҳамиша жой топилади"

Тедеско: "Ўриновни қаерда ўйнатишни билмаймиз, аммо яхши футболчиларга ҳамиша жой топилади"

  06.08.2020 18:00
  0
  590
Тедеско:

Москванинг «Спартак» клуби бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ёш футболчи билан шартнома тузганимиз, муҳим масала. Ҳозир бизга уни ўрганиш учун, у эса жамоани ўрганиши учун вақт керак. Сўнгги уч ҳафта у шуғулланмаган — унда коронавирус кузатилганди, шу сабаб Остон сешанба кунида жамоа сафига қўшилди. Ҳозир бизнинг вазифамиз уни авайлаш ва ҳимоя қилиш. Унга вақт бериш керак. Яхши ўйинчилар бир нечта позицияда ўйнай олади, Ўрунов — яхши ўйинчи.

Жуда иқтидорли ва ёш, у бизнинг услубда «саккизинчи рақам» позициясида, иккинчи ҳужумчи ролида, қанот ҳимоясида, таянч ярим ҳимоясида ёки марказий ҳимояда ўйнаши мумкин — у кучли. Ҳозирда уни қайси позицияда ўйнатишни билмайман, аммо яхши ўйинчига ҳар доим жой топилади», — дейди Тедеско.

Остон «Уфа»дан «Спартак» сафига бориб қўшилди. Аввалроқ москваликлар унинг трансфери учун 2 миллион евро сарфлаши, Остоннинг маоши эса йилига 600 минг евро бўлиши ҳақида хабар қилинганди.


Манба: Championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz