Қайднома

Қидирув

Кутилганидек Обид Жўрабоев "Навбаҳор" ни тарк этди...

Кутилганидек Обид Жўрабоев "Навбаҳор" ни тарк этди...

  06.08.2020 18:42
  0
  298
Кутилганидек Обид Жўрабоев

Олдин хабар берганимиздек, "Навбаҳор" бош мураббийи А.Канчельскис тажрибали ҳимоячи Обид Жўрабоевдан футболчи сифатида "кўнгли" қолганлиги туфайли уни ўринбосарлар жамоасига "бадарға" қилган эди... Мана натижаси...
"Навбаҳор"нинг 34 ёшли тажрибали ҳимоячиси Обид Жўрабоев клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан ўзаро келишган ҳолда, клубни тарк этди. Обид Жўрабоев маълум муддатли танаффусдан кейин “лочинлар” таркибига ўтган йилги мавсум арафасида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасидан қўшилганди. Мазкур футболчи 2019 – 2020 йиллар мавсуми давомида наманганликлар таркибида Суперлига баҳсларида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, 2360 дақиқа тўп сурди ҳамда 1та гол муаллифига айланди.

Маълумотларга қараганда, Обид Жўрабоев Про-лига вакили Самарқанднинг “Динамо” жамоаси таркибига қўшилади. Бундан олдин “Навбаҳор”дан тожикистонлик ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоев оилавий сабабларга кўра, кетганди. Унинг ортидан Амирбекнинг фамилиядоши ҳам “лочинлар” сафини тарк этди.

Биз Обид Жўрабоевга жамоамиздаги фаолияти ва ажойиб ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги футболчилик фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz