Қайднома

Қидирув

Ауарнинг нархи маълум

Ауарнинг нархи маълум

  06.08.2020 23:11
  0
  266
Ауарнинг нархи маълум

«Лион» ярим ҳимоячи Уссем Ауарнинг нархини белгилади, дея хабар берди Calciomercato. Клуб ушбу футболчини 70 млн. евродан камига сотмоқчи эмас. Агар шундай таклиф тушса, «тўқувчилар» музокараларга киришишга тайёрлар.

Ҳозирча Ауарга асосий даъвогар сифатида «Ювентус» кўрилмоқда. Аммо «бьянконери» футболчи учун пулни тўлиқ тўламоқчи эмас. Туринликлар келишувга ўз ўйинчиларидан бирини, масалан, Блез Матюидини қўшиш ниятида.

Ауар «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади. У Лига 1нинг муддатидан аввал якунланган мавсумида 25 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та самарали узатма ёздириб қўйди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz