Қайднома

Қидирув

Сарри: «Ювентус» «А» Серия тарихидаги энг қийин мавсумда ғолиб бўлди»

Сарри: «Ювентус» «А» Серия тарихидаги энг қийин мавсумда ғолиб бўлди»

  07.08.2020 09:42
  0
  240
Сарри: «Ювентус» «А» Серия тарихидаги энг қийин мавсумда ғолиб бўлди»

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри қўл остидаги жамоанинг Италия чемпионатидаги ғолиблиги ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 61 ёшли мутахассис шогирдларининг муваффақиятидан хурсанд эканлиги, зеро «А» Сериянинг ўтган мавсуми тарихдаги энг қийини бўлганини алоҳида эътироф этди.

«Ушбу чемпионат тарихидаги энг мураккаб мавсумда зафар қучганимиздан бахтиёрмиз. Ғалаба – ҳар доим ўзгача воқеа ҳисобланади, уни ҳеч қачон оддий ҳолат сифатида қабул қилинмайди», – италиялик журналист Ромео Агрести Саррининг ушбу сўзларини «Твиттер»даги саҳифасига жойлади.

«Кекса  синьора» Италия чемпионатининг якуний жадвалида биринчи ўринни эгаллади. Жамоа 38 та ўйинда 83 очко жамғарди. «Ювентус» иккинчи поғонадан жой олган «Интер»ни атиги 1 очкога ортда қолдирди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz