Қайднома

Қидирув

Суперлига вакилари IG G ва PZR тестларини топширишади

Суперлига вакилари IG G ва PZR тестларини топширишади

  07.08.2020 17:00
  0
  78
Суперлига вакилари IG G ва PZR тестларини топширишади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, COVID-19 пандемияси даврида футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар соғлиғи ҳолатини назорат қилиш учун малакали шифокорлардан иборат Комиссия ташкил этди.

Комиссия аъзолари Cоcа Cоlа Суперлига клублари шифокорлари билан онлайн видеомулоқот ўтказиб, карантинда давридаги барча зарур тадбирларни батафсил тушунтирди. Бунда футбол учрашувларини ташкил этиш бўйича ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган махсус Регламентга тўла риоя этиш бирламчи вазифа ҳисобланади.

Комиссия қарорига кўра, чемпионат ва машғулотлар тўлақонли давом эттирилиши учун клублар томонидан қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланди:

 

Ig G’ни аниқлаш бўйича тест топширган клублар:

1) Комиссиясига ўша тест жавобларини тақдим этади;

2) Тест натижаси мусбат чиққан футболчилар Тошкентда марказлаштирилган функционал ҳолатни аниқлаш бўйича кўрикдан ўтади;

3) Ig G натижаси манфий чиққан футболчилар ва клубнинг бошқа вакиллари қўшимча PZR тестини топширади.

 

Ig G’ни аниқлаш бўйича тест топширмаган клублар:

1) Жамоанинг марказлаштирилган ўйинларга ташриф буюрадиган футболчи, мураббий ҳамда ходимларини Ig G’ни аниқлаш бўйича тестдан ўтказади;

2) Тест натижалари мусбат чиққан футболчилар Тошкентда функционал ҳолатни аниқлаш бўйича кўрикдан ўтади;

3) Ig G натижаси манфий чиққан қолган барча вакиллар қўшимча PZR тестини топширишади.

 

ЎзПФЛ Комиссияси ҳар бир футболчининг ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг кейинги ҳаракатларини белгилаб беради. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz