Қайднома

Қидирув

Диёр Имомҳўжаев: "Мураббийнинг хоҳишларидан кўра, клуб билан футболчи ўртасида тузилган шартнома устувор бўлиши шарт".

Диёр Имомҳўжаев: "Мураббийнинг хоҳишларидан кўра, клуб билан футболчи ўртасида тузилган шартнома устувор бўлиши шарт".

  07.08.2020 21:00
  0
  220
Диёр Имомҳўжаев:

Ҳар йили трансфер ойнаси очилади ва клубларимиз у ёки бу ўзгаришларни амалга оширади. Биз буни чеклаш йўлига ўтамиз.

Сабаби, ҳар йили футболчилар у клубдан бу клубга кўчиб юради. Ваҳоланки, Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича регламент талабларига кўра, мана шу кўчишларга тўланиши керак бўлган суммалар бор. Клублар бунга беэътибор муносабатда бўлган, клубдан клубга ўтган футболчи учун трансфер ёки компенсация суммалари тўланиши шарт. Клублар ва ниҳоят бунинг орқасидан пул ишлаш йўлига ўтишлари керак.

Мураббий келади, 10 футболчига жавоб беради ва янги 10 футболчини олиб келади. Иш бу зайлда давом этмайди. Мураббийнинг хоҳишларидан кўра, клуб билан футболчи ўртасида тузилган шартнома устувор бўлиши шарт. Бутун дунёда шундай ишланади. Ёки аксинча, мураббий ўзига керак бўлмаган футболчилар рўйхатини тақдим этса, клуб раҳбарияти уларни сотиш, ижарага бериш, лозим кўрилганда шартномани бекор қилиш устида регламент доирасида иш олиб бориши керак.

Клублар юз миллионлаб трансфер ва компенсация суммаларини мажбур тўлашни бошлаганларидан кейингина, аслида ўз академияларини ривожлантиришлари, сувга оқаётган пул мана шу академия тарбияланувчиларига берилиши минг марта фойдалироқ эканини тушуниб етади.

Маълумот учун, 10-31 август кунлари бизда ёзги трансфер ойнаси очиқ. Мана шу муддатда кўплаб клублар ўзгаришларни амалга ошира олмайди. Шундан келиб чиқиб, футболчилар мавсум ўртасида шартномаларини бекор қилишга шошилишмасин. Кимнинг кимдан қанча қарзи борлиги ҳар бир клубга алоҳида тақдим этилади. ЎзПФЛ расмий сайти барча ўтишлар борасида маълумот тақдим этиб боради.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz