Қайднома

Қидирув

АПЛ: Мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи ким бўлади?

АПЛ: Мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи ким бўлади?

  05.08.2020 05:13
  0
  348
АПЛ: Мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи ким бўлади?

Англия Премьер Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди. Номзодлардан уч нафари «Ливерпуль»дан бўлди. Қуйидаги етти нафар ўйинчи соврин учун кураш олиб боради:

Ник Поуп («Бёрнли», дарвозабон) Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль», ҳимоячи), Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль», ярим ҳимоячи) Садо Мане («Ливерпуль», ҳужумчи) Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», ярим ҳимоячи) Дэнни Ингз («Саутҳэмптон», ҳужумчи) Жейми Варди («Лестер», ҳужумчи)

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси мухлислар, АПЛ 20 та клуби сардорлари ва футбол экспертлари ўртасидаги ўтказилган сўровнома орқали аниқланади. Аввалроқ мавсумнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши ёш ўйинчи совринига даъвогарлар эълон қилинганди.
***

Мавсумнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар рўйхати ҳам  маълум қилинди.

Ундан қуйидаги тўрт нафар бош мураббий ўрин олди:

Юрген Клопп («Ливерпуль») Фрэнк Лэмпард («Челси») Брендан Рожерс («Лестер») Крис Уайлдер («Шеффилд Юнайтед»)

Фото: Twitter/@premierleague

Таъкидлаш жоиз, номзодлар рўйхатидан «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ўрин олмади.

Клопп «Ливерпуль»ни чемпионга айлантирган бўлса, Фрэнк Лэмпард «Челси»даги илк мавсумидаёқ ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Брендан Рожерс бошчилигидаги «Лестер» узоқ вақт кучли учликда юрди, бироқ якунда 5-ўрин билан чекланди. Уайлдер эса Премьер Лигага қайтган «Шеффилд Юнайтед» билан 9-ўринни қўлга киритди.

Энг яхши мураббийни аниқлашда мухлислар ва футбол экспертлари ўртасида ўтказилган сўровномадан фойдаланилади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz