Қайднома

Қидирув

"ПСЖ" устози Томас Тухель жамоа машғулотлари вақтида жиддий жароҳат олди

"ПСЖ" устози Томас Тухель жамоа машғулотлари вақтида жиддий жароҳат олди

  08.08.2020 10:43
  0
  243

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа машғулотлари вақтида жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.  Мутахассиснинг болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинда чиқиш кузатилган. Шунингдек, унинг оёқ кафти суяги синган.

12 август куни ПСЖ Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Аталанта» билан ўйнайди. Парижликлар матбуот хизмати Тухель мазкур ўйинда қатнашиш ёки қатнашмаслиги ҳақида маълумот бермаган.

Аввалроқ ПСЖ ҳимоячиси Левен Курзава ва ярим ҳимоячи Марко Верратти машғулотлар вақтида олган жароҳати боис сафдан чиққанди. Франция Кубоги финалида жароҳат олган Килиан Мбаппе эса яккалик машғулотларни бошлаган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz