Қайднома

Қидирув

Роналду билан «Ювентус»нинг соврин масаласида унчалик омади келмаяпти

Роналду билан «Ювентус»нинг соврин масаласида унчалик омади келмаяпти

  08.08.2020 14:15
  0
  316
Роналду билан «Ювентус»нинг соврин масаласида унчалик омади келмаяпти

Туриннинг «Ювентус» клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни таркибига қўшиб олганидан буён у қадар кўп соврин ютмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, кеча «кекса синьора» учун Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумини эрта якунлашга мажбур бўлди. Туринликлар турнирнинг 1/8 финалида франциянинг «Лион» клуби тўсиғидан ўтолмадилар. Италияликлар жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалабага эришган бўлсаларда, дастлабки баҳсдаги 0:1 ҳисоби французлар фойдасига ишлади.

Роналду «Ювентус»га 2018 йилнинг ёзида «Реал»дан ўтганди. Шундан сўнг Турин жамоаси икки марта Италия чемпионига аталган скудеттони қўлга киритди.

Аммо «кекса синьора» Италия кубогида икки марта муваффақиятсизликка учради, шунча марта Чемпионлар Лигаси «плей-офф» баҳсларини эрта тарк этди (ўтган мавсум 1/4 финалда, жорий мавсум 1/8 финалда иштирокини тўхтатди).

Жорий мавсум «бьянконери» шунингдек, Италия Суперкубогини ҳам бой берди (1:3, «Лацио»). Бир йил аввал, аниқроғи, 2019 йилнинг январида Саудия Арабистонида ташкил этилган баҳсда «Ювентус» «Милан»ни мағлубиятга учратган ҳолда (1:0) мазкур соврин эгасига айланганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz