Қайднома

Қидирув

Рафаэл Варан: «Бу менинг мағлубиятим. Жамоадошларим учун афсусдаман»

Рафаэл Варан: «Бу менинг мағлубиятим. Жамоадошларим учун афсусдаман»

  08.08.2020 20:56
  0
  252
Рафаэл Варан: «Бу менинг мағлубиятим. Жамоадошларим учун афсусдаман»

«Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варан «Манчестер Сити»га қарши ўйиндаги (1:2) хатоларини тан олиб, жамоадошларидан учун қайғуда эканлиги ҳақида гапирди

«Бу менинг мағлубиятим. Буни тан олишим керак. Бу мағлубият учун мен жавобгарман. Яхши тайёргарлик кўргандик, аммо хатолар қимматга тушди. Жамоадошларим учун таассуфдаман. Ўйинни яхши ҳис қилаётгандим. Эҳтимол, биз учрашув бошида кўп таваккал қилдик ва бунинг учун яхшигина жазоландик. Жамоадошларим қўллаб-қувватлади ва бу учун миннатдорман. Бундай ҳолатлар (Варан учрашув давомида икки бор қўпол хатога йўл қўйди, иккала вазият ҳам гол билан якунланди ) фаолиятимда камдан-кам юз берган. Майдондаги шундай зоналар борки, биргина ҳаракат қимматга тушиши мумкин. Бошқа ҳеч қандай изоҳ йўқ», — дейди Варан.

«Реал» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида иккала ўйинда ҳам «Манчестер Сити»га мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Инглиз клуби кейинги босқичда Франциянинг «Лион»и билан куч синашади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz