Қайднома

Қидирув

Левандовскида Роналдунинг Чемпионлар Лигасидаги рекордини йўққа чиқариш имконияти бор

Левандовскида Роналдунинг Чемпионлар Лигасидаги рекордини йўққа чиқариш имконияти бор

  09.08.2020 09:55
  0
  274
Левандовскида  Роналдунинг Чемпионлар Лигасидаги рекордини йўққа чиқариш имконияти бор

"Бавария" нинг полшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашуви доирасидаги "Челси" га қарши ўйинда (4-1) дубл қайд этди. Шу тариқа, футболчи жорий йил мазкур турнир давомида рақиблар дарвозасига 13та тўп киритди.  Бу эса УЕФА Чемпионлар лигаси тарихидаги бешинчи энг юқори кўрсаткичдир.

Айни дамдаги рекорд эса португалиялик Криштиану Роналдуга тегишли (2013/2014 мавсум 17 та гол).  Шунингдек, ккинчи ва учинчи ўринларни ҳам  Роналду эгаллаб турибди (2015/2016 йилги мавсумда 16 та гол ва 2017/2018 йилги мавсумда 15 та гол. тўртинчи ўринда Лионел Месси бормоқда (2011/2012 йилги мавсумда 14 та гол).

 Шундай қилиб, Левандовски ЕЧЛ тарихидаги энг яхши рекордни такрорлаши учун яна учта ўйинда тўртта гол уриши керак.  Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигаси чорак финалида  "Бавария" 14-август куни Испаниянинг "Барселона" жамоасига қарши майдонга тушади.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz