Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларини "Ал-Жануб" стадионида ўтказади

«Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларини "Ал-Жануб" стадионида ўтказади

  09.08.2020 11:00
  0
  401
«Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларини

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсуми гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувлар марказлашган ҳолда ўтказилади. «Пахтакор» иштирокидаги ўйинлар Қатарда бўлиб ўтади. 
«Пахтакор» 14 сентябрдан рестарт оладиган мусобақа гуруҳ босқичидаги барча учрашувни ЖЧ—2022 мусобақаси учун қурилган «Ал-Жануб» стадионида ўтказади, дея хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати. «Пахтакор» иштирокидаги ўйинларнинг барчаси Тошкент вақти билан 23:00 да (маҳаллий вақт билан 21:00) бошланади.

ОЧЛ

3-тур, 14 сентябрь

«Ал-Ҳилол» — «Пахтакор»

4-тур, 17 сентябрь

«Пахтакор» — «Ал-Ҳилол»

5-тур, 20 сентябрь

«Шабоб ал-Аҳли» — «Пахтакор»

6-тур, 23 сентябрь

«Шаҳр Ходро» — «Пахтакор»

«Ал-Жануб» — футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионати ўйинларини ўзида қабул қилувчи ўйингоҳлардан бири. Стадион 2019 йилнинг май ойида қуриб битказилганди, сиғими 40 минг томошабинга мўлжалланган. У ерда «Ал-Вақра» жамоаси уй ўйинларини ўтказади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz