Қайднома

Қидирув

Месси ва Инсиньедан навбатдаги кўрсаткичлар қайд этилди...

Месси ва Инсиньедан навбатдаги кўрсаткичлар қайд этилди...

  09.08.2020 15:18
  0
  161
Месси ва Инсиньедан навбатдаги кўрсаткичлар қайд этилди...

Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Барселона» ўз майдонида «Наполи» устидан 3:1 ҳисобда ғалаба қозонди. Неаполитанлар дарвозасига урилган голлардан бирига Лионель Месси муаллифлик қилиб, навбатдаги рекордини янгилаб қўйди.

Кўканорранглилар сафида Лангле, Месси ва Суарес (пенальтидан) ўз номларини таблога ёзиб қўйишга мушарраф бўлишди. «Наполи»дан эса Инсинье ўн бир метрлик нуқтадан дарвозани аниқ нишонга олди. Месси ўйин давомида дубль ҳам қайд этиши мумкин эди. Бироқ унинг урган голи VAR аралашувидан сўнг бекор қилинди. Гол уришдан олдин аргентиналикнинг қўлига тўп тегиб кетгани қайд этилди.

Аргентиналик ҳужумчи Европанинг клублар ўртасидаги асосий мусобақасида 35 та жамоага гол ура олган ягона футболчи ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, бу кўрсаткич бўйича Мессининг энг яқин таъқибчиси «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобланади: у 33 та клубнинг дарвозасини ишғол қила олган.

Бу йилги Чемпионлар лигаси мавсумида Месси олтита ўйинда иштирок этиб, учта гол уришга муваффақ бўлди. Аргентиналик футболчи, шунингдек, «Барселона» – «Наполи» ўйинининг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.
***

Айтганча, мазкур ўйиндаги яна бир қаҳрамон футболчилардан бири Инсинье фаолияти давомида бир марта бўлса ҳам Чемпионлар Лигасида «Реал»га «Сантьяго Бернабеу»да ва «Барселона»га «Камп Ноу»да гол урган илк италиялик футболчига айланди. 29 ёшли футболчи 2017 йилнинг февраль ойида Мариддаги ўйинда узоқ масофадан Кейлор Навасни доғда қолдирганди (1:0).

Инсинье А Серия жорий мавсумида 37 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 11 та голли узатма муаллифига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz