Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматовни табриклаймиз!

Равшан Эрматовни табриклаймиз!

  09.08.2020 20:57
  0
  307
Равшан Эрматовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимларида юртимиз футболи ва спорти равнақига улкан ҳисса қўшаётган Равшан Эрматов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015-йилнинг энг яхши ҳаками, Жаҳон чемпионатлари мутлоқ рекордчиси, Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени ва "Ўзбекистон ифтихори" фахрий нишони соҳиби бўлган Равшан Эрматов 43 ёшни қарши олди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол фахрийлари, мураббийлар, футболчилар ва бутун футбол жамоатчилиги номидан Равшан Сайфиддиновични таваллуд айёми билан муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда ўзбек футболи ва спорти ривожи йўлида олиб бораётган ишларида улкан муваффақиятлар тилайди!


Манба: FAUzbekistan


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz