Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонда ЎФА ҳакамларини VAR тизимига тайёрлаш дастури доирасида ФИФА семинари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистонда ЎФА ҳакамларини VAR тизимига тайёрлаш дастури доирасида ФИФА семинари бўлиб ўтмоқда

  10.08.2020 11:35
  0
  215
 Ўзбекистонда ЎФА ҳакамларини VAR тизимига тайёрлаш дастури доирасида ФИФА семинари бўлиб ўтмоқда

ФИФА 2020 ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда бутун Ўзбекистон бўйлаб 60 нафар ҳакам ва ёрдамчилар онлайн тарзда назарий-амалий семинарда иштирок этмоқда.

 Семинар қатнашчилари машғулотлар давомида долзарб мавзуларда, ҳусусан тўпни қўл билан ўйнаш, жарима майдончасидаги қоида бузишлар, офсайд, тактик қоида бузарликлар бўйича ўз малакаларини оширмоқда.

 Бундан ташқари, ҳакамлар алоҳида блок сифатида "VARнинг ўйинга аралашув чегараси" бўйича сабоқ олмоқда. Бунда VAR қайси ҳолатда ҳакамлик жараёнига бевосита таъсирини ўтказа олиши, бош ҳакамга такрорий вазиятни томоша қилишни маслаҳат бериши ёки нотўғри қилинган қарор бўйича хабардор этиши бўйича тавсиялар берилмоқда.

 Семинар якунида иштирокчилар VAR тизимидан фойдаланиш бўйича барча зарур назарий кўникмаларга эга бўладилар.  Мазкур ҳакамлар VAR лицензиясини олишлари учун бир қанча назарий ва амалий машғулотларда қатнашиши керак бўлади.

 Семинарни ФИФА инструктори - Фарҳод Абдуллаев олиб бормоқда.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz