Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ Комиссияси Ig G тестларини ўтказишда давом этмоқда

ЎзПФЛ Комиссияси Ig G тестларини ўтказишда давом этмоқда

  10.08.2020 16:15
  0
  244
ЎзПФЛ Комиссияси Ig G тестларини ўтказишда давом этмоқда

Хабарингиз бор, ЎзПФЛ Комиссияси Cоcа Cоlа Суперлиганинг Тошкентда ўтадиган марказлаштирилган турларига жалб этилган персоналларни рўйхат бўйича текширувдан ўтказмоқда.

Комиссия аъзолари дам олиш кунларида “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 25 нафардан футболчисини Ig G тестидан ўтказган эди. Кеча ва бугун “Бухоро” ёшлар таркибининг 17 нафар аъзоси ҳам мазкур тестни топширди. Унга кўра, бухороликларнинг яна 9 нафари вирусни аллақачон ўз танасидан ўтказиб бўлгани маълум бўлди. Шу тариқа “Бухоро” сафида аллақачон антитаначалар шаклланган футболчилар сони – 20 нафарни ташкил этмоқда.

Комиссия Ig G тести натижаси мусбат чиққан футболчиларнинг барчасини функтсионал ҳолатини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказиб бормоқда. Айни вақтда бундай ўйинчиларда футбол учрашувларини давом эттириш билан боғлиқ муаммолар учраганича йўқ.

Бугун, шунингдек, АГМК, “Қўқон-1912” ҳамда “Насаф” клублари вакиллари Ig G тестидан ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар АГМК ёшлар таркибининг 25 нафари тест топшириб бўлди. Уларнинг 10 нафарида натижалар мусбат чиқди. Эндиликда улар функтсионал ҳолатини аниқлаш бўйича кўрикдан ҳам ўтишади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz