Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳамда ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев.
Тажрибали посбон Игнатий Нестеров “темирёʻлчилар” таркибига 2014-йил келиб қоʻшилганди. У дастлабки беш мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб уч бор Оʻзбекистон чемпиони, уч бор Оʻзбекистон Кубоги соҳиби, бир марта Оʻзбекистон Суперкубоги соҳиби каби совринларни қоʻлга киритди. Шунингдек, 2016-йил жамоамизнинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалга қадар боришида муносиб ҳисса қоʻшди.
Оʻтган йилнинг маʼлум бир қисмини Саудия Арабистонининг “Оҳод” клубида оʻтказган Нестеров шундан соʻнг яна “Локо”га қайтиб Суперлига охирги бешта турида “темирёʻлчилар” дарвозасини ҳимоя қилди. Нестеров бу йилги мавсумни ҳам “Локо” сафида бошлади ва жамоа сардори сифатида футболчиларни майдонга бошлаб чиқди. Лекин ёзги трансфер ойнаси пайти у жамоа алмаштиришга қарор қилди ва бу ниятини “Локомотив” ПФК раҳбарияти дарвозабон хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда қоʻллаб-қувватлади. Натижада ҳар икки томон розилиги билан Игнатий Нестеров шартномаси бекор қилиниб, моҳир дарвозабон эркин агент сифатида жамоамизни тарк этди.
Тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳам “Локомотив” билан хайрлашди. Бир ярим мавсум клубимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳошимов “Локо”нинг оʻтган йил Оʻзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қоʻлга киритишида муносиб ҳисса қоʻшди. Шунингдек, йил бошида жамоамизга қоʻшилган тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам “темирёʻлчилар”ни тарк этди. “Локомотив” ПФК ҳар учала футболчига клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида омад тилайди.
Манба: PFC Lokomotiv (UZ)
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20