Фақат Шомуродов бор. Аввалги ҳафта Россия Премьер-лигаси янги мавсумига старт берилди. Жумладан, «Ростов» клуби 1-турдан ўрин олган ўйинда «Тамбов» меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида устун келди. Ягона гол 21-дақиқада Павел Мамаев ҳисобига ёзилди. Ростов клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов мазкур учрашувни бошланғич таркибда бошлаб, 83-дақиқада ўрнини жамоанинг янги аъзоси - япониялик Кенто Хашимотога бўшатиб берди. «Спартак» сафига қўшилган Остон Ўрунов биринчи тур ўйинида қайдномага киритилмади. Жасур Жалолиддиновнинг клуби - «Локомотив» эса чемпионатга бугун киришади.
Нуфузи жиҳати бўйича РПЛдан кейинги ўринда турувчи ФНЛда иштирок этаётган «Нефтехимик» сафарда «Оренбург»га имкониятни бой берди - 0:1. Меҳмонлар вакили Вагиз Галиулин учрашувнинг 61-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Ҳар иккисида самарали узатма. Беларусь чемпионати 21-туридан ўрин олган «Энергетик-БГУ» - «Неман» ўйини 1:1 кўринишидаги дуранг натижа билан хотима топди. «Талабалар» таркибидан жой олган Шаҳбоз Умаров майдонда 90 дақиқа фаол ҳаракатланди ва гол ҳаммуаллифига айланди. Чемпионат турнир жадвали пешқадами Солигорскнинг «Шахтёр» клуби эса ўз майдонида «Динамо Брест»ни 1:0 ҳисобида енгди. Эътиборлиси, «кончилар»га ғалаба келтирган ягона голга ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ассистентлик қилди. Умуман, у мазкур учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди.
«К»-лигада сокинлик... Жанубий Корея чемпионати 15-тури ортда қолди. «Поханг Стилерс» - Кванжу» ўйини (1:1)да меҳмон жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Сеул» бу сафар ўз майдонида «Канвон»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди - 2:0. Бироқ пойтахт жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев бу учрашувни захира ўриндиғида кузатди. «Сеонгнам»нинг «Инчхон Юнайтед»майдонидаги ўйинида бошланғич таркибга киритилган Жамшид Искандеров 67-дақиқага қадар тиним билмади ва жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига озми-кўп ҳисса қўшди. «Пусан И~Парк» вакили Достон Турсунов эса меҳмонда «Санжу Санму»га қарши кечган баҳсда 90 дақиқа тўп суриб, ортга сариқ карточка ва мағлубият (0:2) билан қайтди.
Аутсайдер биланг муроса. Марказлашган тизимда давом эттирилаётган Қатар чемпионати 20-турида «Қатар СК» аутсайдер «Ал-Шаҳания»га қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисоби билан чекланди. «Қатар СК» вингери Сардор Рашидов ушбу нурсиз учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.
«Шанхай СИПГ»да йўқотиш. «Шанхай СИПГ» Хитой Суперлигасида 3-турида дебютант «Циндао Хайню»ни енголмади - 1:1. Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов бу сафар иккинчи бўлим бошида захирадан сафга қўшилди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20