Қайднома

Қидирув

Левандовски – Чемпионлар Лигасида ҳафта футболчиси

Левандовски – Чемпионлар Лигасида ҳафта футболчиси

  10.08.2020 22:05
  0
  108
Левандовски – Чемпионлар Лигасида ҳафта футболчиси

«Бавария» форварди Роберт Левандовски Европа футбол иттифоқи эътирофига сазовор бўлди.

Польшалик футболчи 8 август куни Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги «Челси»га қарши баҳсда (4:1) дубль муаллифига айланди, шунингдек, ўз ҳисобига иккита самарали узатма ёздириб қўйди.

Эътиборлиси, шу икки гол туфайли Левандовски Чемпионлар Лигаси тўпурарлари рейтингида 4-ўринга кўтарилиб олди. Еврокубокдаги иштироки мобайнида Роберт 66 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Лондон клубини таслим этган баварияликлар энди чорак финалда «Барселона»га қарши баҳс юритишади. Мазкур учрашув 14 август куни Лиссабонда бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz