Қайднома

Қидирув

Коронавирусга чалинган «матрасчилар» номи маълум

Коронавирусга чалинган «матрасчилар» номи маълум

  11.08.2020 00:12
  0
  232
Коронавирусга чалинган «матрасчилар» номи маълум

Мадриднинг «Атлетико» клуби COVID-19га топширган тести мусбат натижа берган футболчилар номини ошкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, инфекцияга чалиниш ҳолати Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичи доирасидаги «РБ Лейпциг»га қарши баҳс арафасида содир бўлганди. «Атлетико» матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужумчи Анхель Корреа ва ҳимоячи Шиме Врсалькода вирус аниқланган. Ҳар икки футболчи ўзини яккалаш тартибига ўтказилган.

Шунингдек маълум бўлишича, жамоанинг бошқа футболчи ва ходимларида касалликка чалиниш ҳолати кузатилмаган. Жамоа 10 августдан машғулотларга қайтди.

13 август куни «Атлетико» Лиссабонда Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «РБ Лейпциг»га қарши баҳсда майдонга тушади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz