Қайднома

Қидирув

Санчо «Боруссия»дан кетмайди

Санчо «Боруссия»дан кетмайди

  11.08.2020 05:36
  0
  225
Санчо «Боруссия»дан кетмайди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби спорт директори Михаэль Цорк ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг келажаги борасида фикрларини билдириб ўтди.

«Қовоғарилар»нинг топ-менежерининг таъкидлашича, 20 ёшли англиялик вингер яқин орада клубни тарк этмайди ва дортмундликлар шарафини ҳимоя қилишда давом этади.

«Бизнинг режаларимизда Санчо ҳам бор. Келгуси мавсум у биз учун ўйнайди. Ўйлашимча, буни мазкур мавзудаги барча саволларга жавоб сифатида қабул қилиш мумкин», — деди Цорка The Independent нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Санчонинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақида айтилган, аммо трансфер бўйича клублар ўртасидаги музокаралар мураккаб тарзда ўтаётганди. Эслатма: 2017 йилнинг ёзида дортмундликлар Жейдонни «Манчестер Сити»дан 7,84 млн. евро эвазига сотиб олишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz